Акмал Саидов Парламентлараро иттифоқ президентлигига сайлана олмади

Жамият

image

3 ноябрь куни Парламентлараро иттифоқ президентлиги учун ўтказилган сайловда Португалия вакили Дуарте Пачеко 222 та овоз билан ғалаба қозонди. Дуарте Пачеко биринчи турнинг ўзида 56 фоиз овоз олиб, Иттифоқнинг янги Президенти этиб сайланди.

Сайловда тўрт давлат вакили – Португалиядан Дуарте Пачеко, Покистондан Муҳаммад Санжрани, Ўзбекистондан Акмал Саидов ва асли келиб чиқиши покистонлик бўлган Канада фуқароси Сальма Атауллоҳжон "кураш" олиб бордилар.

Сайловда Ўзбекистон 67 та, Канада 53 та, Покистон энг кам 53 та овоз олган. Расмийларнинг айтишича, Ҳиндистон Покистон номзодига қарши чиққан, шу сабабли у Португалия вакили Дуарте Пачеко ёки Ўзбекистон номзоди Акмал Саидовга овоз бериши керак бўлган.

Парламентлараро иттифоқ янги президентининг ваколат муддати 2020-2023 йиллар этиб белгиланган. Иттифоқнинг аввалги президенти Мексика вакили Габриэл Куэвас Баррон эди. Унинг ваколат муддати жорий йилнинг октябрь ойида якунига етди.

Дуарте Пачеко Парламентлараро иттифоқнинг 30-президенти бўлди. У 1991 йилдан бери Португалия парламенти аъзоси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Акмал Саидов

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг