Аккаунти хакерлик ҳужумига учраган Ғани “Толибон”ни тан олишга чақирди 

Олам

image

Ашраф Ғани дунё ҳамжамиятини “Толибон” билан алоқа ўрнатишга ва мамлакатнинг молиявий активларини блокдан чиқаришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида ёзган. Бироқ, орадан кўп ўтмай Афғонистон собиқ Президенти Twitter саҳифаси орқали ўз сўзларини рад этган

“Халқаро ҳамжамият афғон халқини ажратмасдан, ҳозирги ҳукумат билан ишлаши керак. Ёрдам беринг ва ҳукуматни тан олинг”, дея ёзади Ашраф Ғани Facebook'даги саҳифасида. Шу тариқа, у дунё ҳамжамиятини “Толибон”ни тан олишга чақирган. 

Шунингдек, собиқ Президент афғон халқига ёрдам беришни ва Афғонистоннинг музлатилган активларини блокдан чиқаришни сўраган. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай Ашраф Ғанининг Twitter саҳифаси орқали Facebook аккаунти хакерлик ҳужумига учрагани маълум қилинган.

“Ашраф Ғанининг Facebook’даги расмий саҳифаси хакерлик ҳужумига учради. Кечадан бери унда жойлаштирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади собиқ Президентнинг Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғани жорий йилнинг 15 август куни Қобул шаҳри “Толибон” назоратига ўтгач, истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этган. У Афғонистонни 2014 йилдан бери бошқариб келаётган эди. 

Маълумот ўрнида, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг