Акаевга қарши барча жиноий ишлар тўхтатилди
Олам
−
13 Январь 2023
7477Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаевга нисбатан “Қумтор” олтин кони билан боғлиқ жиноий иш бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 13 январь куни ТАСС ахборот агентлиги Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Акаевга қўйилган барча жиноий айбловлар олиб ташланган.
“Қумтор”да Акаевга нисбатан иш тўхтатилди”, деган Бош прокуратура матбуот котиби.
Аввалроқ Қирғизистон давлатининг биринчи раҳбарига нисбатан бошқа эпизодлар бўйича ишларнинг тергови тўхтатилган эди.
Акаев 1990 йил октябрь ойида Қирғизистон ССР раҳбари этиб сайланган. 1991 йил август ойида у республиканинг биринчи президенти бўлди ва 2005 йилгача мамлакат бошида қолди. Акаев мамлакатда бўлиб ўтган Лола инқилоби натижасида ҳокимиятдан маҳрум бўлди. Инқилоб даврида у лавозимини тарк этди ва оиласи билан мамлакатдан чиқиб кетди. Ўшандан бери Қирғизистоннинг биринчи президенти Москвада яшаб, дарс бериб келади.
Ўтган йили ва ундан олдинги йили Акаев “Қумтор” иши бўйича гувоҳлик бериш учун ватанига келган. Бу кон Қирғизистоннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, йилига 15 тоннага яқин олтин қазиб олинади. Илгари уни ўзлаштириш билан канадалик инвесторлар шуғулланган, кейинроқ кон давлат томонидан ўзлаштирилди.
2005 йил апрель ойида Акаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан бир неча жиноий иш қўзғатилган, шу жумладан коррупция моддаси бўйича, ҳозирда уларнинг барчаси тўхтатилган ёки тугатилган.
LiveБарчаси