Акасига тор шим, ўлган бувисига янги кафан... Одамлар нима дейди?
Интервью
−
19 Сентябрь 2019
18063Ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Хўш, бу Низомга, унда белгиланган тартибларга одамлар нима дейди? QALAMPIR.UZ жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказди. Ушбу сўровнома видеосини юқоридаги слайдерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги расмий саҳифасида томоша қилингиз мумкин.
Мазкур қарор 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. Унда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни қуйидагиларга амал қилиш лозим.
Низомга кўра, оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.
Ушбу ҳужжат билан бундай тадбирларни ўтказиш тартибига умумий талаблар қўйилди.
Унга кўра, оилавий тадбирлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади.
Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади.
Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси