Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

Жамият 3313
image

2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, академик лицейларда:

– аниқ фанлар;

– табиий фанлар;

– хорижий тиллар;

– ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус Telegram канали ташкил этилди. Ушбу каналда академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.2
t
×