Академик лицейларга кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди 

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 24 июль куни академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Кириш тест синовлари 2023 йил 24 июль куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади. 
Тест синовларининг ўтказилиш вақти:

  • биринчи смена соат 9:00 да бошланади.
  • иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

“Тест синовларини ўтказилиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилиниши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Академик лицей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made