Ўзбекистонда 1-синфга онлайн қабул бошланди

Жамият

image

2026–2027 ўқув йили учун Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёнлари 20 июндан бошлаб расман старт олди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 20 июн соат 10:00 дан бошлаб ота-оналар электрон аризаларни икки платформа орқали топшириши мумкин:

— my.maktab.uz
— my.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали)

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида call-марказ ҳам ишга туширилган. Саволлар учун 71-203-07-04 ва 71-203-04-03 рақамлари, шунингдек Telegram’даги @mymaktabuz_bot орқали мурожаат қилиш мумкин.

Маълумот учун, микроҳудудлар доирасида қабул жараёнлари 20 июндан 31 июлгача давом этади.

Янги тартибга кўра, қабул тўлиқ электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1-синфга қабул 7 ёшга тўлган болалар учун белгиланган бўлиб, 2026–2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар мактабга қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Ўзбекистон онлайн қабул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг