АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари ўққа тутилди
Олам
−
20 Октябрь 2023
17968Американинг Ироқ ғарбидаги “Айн ал-Асад” ҳарбий базаси Града ракетасидан ўққа тутилди ва унинг ҳудудида бир нечта ракеталар портлади. Бу ҳақда “Shafaq News” хабар берди.
“Al Mayadeen” каналининг аниқлик киритишича, ҳужумда дронлар ҳам иштирок этган.
Каналга кўра, жавобгарликни Ироқ исломий қаршилик ҳаракати ўз зиммасига олган.
Шунингдек, ҳаракат томонидан Американинг Сурия ва Ироқдаги бошқа базалари – Ал-Танф ва Ал-Ҳарирга ҳам ҳужум қилингани айтилмоқда.
“Fox News” телеканали Американинг Суриядаги Танфдаги ҳарбий базасига дрондан ҳужум қилингани ва ёнаётган базанинг видеосини, “CTV News” эса яраланган америкалик аскарлар тасвирларини эълон қилди.
Шунингдек, Дамашқдан 250 км узоқликда жойлашган АҚШ ва Ғарб коалициясининг базасига ҳам ҳужум қилинган. Бу ерда ҳам учувчисиз қурилмалардан фойдаланилган. Базада иккита ракета портлаган. АҚШ Марказий қўмондонлигидаги манбанинг маълум қилишича, бир неча америкалик аскар енгил жароҳат олган.
Америка Мудофаа вазирлиги “Fox News” телеканалига тушунтирганидек, Сурия ва Ироқдаги АҚШ базаларида мос равишда 900 ва 2,5 минг аскар жойлашган.
Шу йилнинг 18 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ” Ироқ қаноти жангчилари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги Конико газ кони яқинидаги АҚШ ҳарбий базасини ракета билан ўққа тутган.
Пентагон АҚШ ва Ғарб коалициясининг Суриядаги базасига учувчисиз самолёт ҳужуми содир этилганини тасдиқлаган.
"Сурия вақти билан 18 октябрь тонгда Суриядаги Танф базасига иккита учувчисиз самолёт ҳужум қилди. АҚШ ва коалиция кучлари ўт очди ва улардан бирини уриб туширди, иккинчиси базага зарба берди, оқибатда ҳарбий хизматчилар енгил тан жароҳати олди”, дейди Пентагон вакили.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15