АҚШнинг ядровий сувости кемаси Жанубий Кореяга етиб борди

Олам

image

Американинг Virginia тоифасидаги Missouri атом сув ости кемаси Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлигига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди

Жанубий Корея томони сувости кемасининг ташрифи туфайли биргаликда мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун алмашинув ва ҳамкорликни кучайтиришни режалаштираётганини билдирган.

Қайд этиш жоизки, 22 ноябрь куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Los Angeles тоифасидаги Santa Fe атом сув ости кемаси Жанубий Кореянинг Чежудо оролидаги ҳарбий-денгиз базасига етиб борган.

Шу ҳафтада Корея Президенти маъмуриятининг миллий хавфсизлик департаменти директори ўринбосари Ким Тхэ Хё КХДР декабрь ойида қитъалараро баллистик ракетани учириши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ўрталарида Америка Қўшма Штатлари Жанубий Кореяга ядровий қурол олиб юришга қодир B-52 стратегик бомбардимончи самолётини жўнатганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг