АҚШ Жанубий Кореяга бомбардимончи самолётини юборди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари бугун, 15 ноябрь куни қўшма авиация машғулотларида иштирок этиш учун ядровий қурол олиб юришга қодир B-52 стратегик бомбардимончи самолётини Корея Республикасига жўнатди. Бу ҳақда Америка ва Жанубий Корея ҳарбий доираларидаги манбаларга таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, манёврлар давомида бомбардимончи самолётга Корея Республикаси қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилади. B-52 Корея яримороли ҳаво ҳудуди устидан учади.

Таъкидлаш жоизки, 17 октябрь куни ушбу бомбардимончи самолёт биринчи марта Жанубий Корея ҳудудига қўнган. У икки томонлама ўқув машғулотларида қатнашган ва очилиш маросимида Халқаро аэрокосмик ва мудофаа кўргазмаси ўтказиладиган майдон устидан учиб ўтган. 

Маълумот учун, кеча, 14 ноябрь куни Корея Республикаси ва БМТ қўмондонлигига аъзо давлатлар вазирлари ва вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Жанубий Корея ва АҚШ Мудофаа вазирлари Шин Вон-Сик ва Ллойд Остин иштирок этди. 13 ноябрь куни эса Сеулда улар иштирокида хавфсизлик масалалари бўйича йиллик икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея бомбардимончи самолёт B-52

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг