АҚШнинг ўзи ҳам Россияга қўйилган сакнциялардан азият чекмоқда – Антонов

Олам 12201
image

Американинг Россияга қарши янги чекловчи чоралари олтин ва саноат экспортининг айланишига таъсир кўрсатиб, барча иқтисодиётлар учун мавжуд ўйин қоидаларини бузади. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШнинг Россияга қарши киритган янги санкцияларига изоҳ берар экан айтиб ўтди. 

“Бозорларда Америка расмийларининг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган, тартибсизлик ва ваҳима келтириб чиқарилаётганини кўряпмиз. Жаҳон иқтисодиётида маҳаллий саноат муҳим роль ўйнайди. Янги тўсиқлар, жумладан олтин айланмаси ва саноат экспортига таъсир қилувчи тўсиқлар барча иқтисодиётлар учун белгиланган ўйин қоидаларини бузади", деб таъкидлади россиялик дипломат. 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия билан иқтисодий алоқаларни узиб қўйгани жаҳон иқтисодиётидаги инқироз ҳодисаларини ҳаддан ташқари кучайтирган.

“Ҳамма жойда ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши, транспорт ва логистика занжирларининг бузилиши, инвестициялар оқимининг секинлашиши, меҳнат бозоридаги муаммолар, бизнес ва аҳолининг реал даромадларининг пасайиши кузатилмоқда”, дейди элчи.

Шу билан бирга, элчи таъкидлаганидек, АҚШнинг ўзи ҳам Россияга қарши тақиқлардан азият чекмоқда.  

"Бу ерда истеъмол нархларининг ўсиши сўнгги 40 йил ичида антирекордни ўрнатди. Ўрнатилган чекловлар туфайли савдо ҳамкорлари билан ҳисоб-китобларда қўлланилиши учун доллар ўрнини босувчи воситани излаш фаоллашди”, дейди Антонов. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни АҚШ Молия вазирлиги Россия Федерациясига нисбатан чекловларни кенгайтирди. 50 дан ортиқ шахслар, шунингдек, 110 дан ортиқ тузилмалар санкциялар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, Вашингтон Россиядан олтин олиб киришни тақиқлади. Шу билан бирга, АҚШ Савдо вазирлиги Россия Федерацияси, Хитой, Европа ва Осиёнинг бир қанча давлатларидан 36 та ташкилотни қора рўйхатга киритди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3
t
×