АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россияни фашистлар Германиясига тенглаштирди

Олам

image

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан эълон қилган баёнотида Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари Иккинчи жаҳон урушига қиёсланди.

“Ушбу Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон халқини Иккинчи Жаҳон Урушида иттифоқчи кучларнинг нацизм устидан қозонган ғалабасининг 77 йиллиги билан табриклаймиз. Бугун биз Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва бошқа иттифоқчи давлатлар билан биргаликда Совет қўшинларининг 34 миллион аъзоси сафида хизмат қилган 530 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўшган ҳисса ва қурбонларни хотирлаймиз ҳамда шарафлаймиз. Биз уларга, уларнинг оилалари ва авлодларига чуқур ҳурмат бажо келтирамиз.

9 май тинчлик ва озодлик ғалабаси сифатида нишонланаётган бир паллада, афсуски, бугунги кунда ҳам 1945 йилдан аввал бўлгани каби даҳшатли хатти-ҳаракат турини кўрмоқдамиз: яъни ҳозир бир давлат ўз қўшнисини бўйсундириб, унинг ҳудудини куч билан босиб олишга уринмоқда. Биз дунёмизни бундай қоронғу ва хатарли ўтмишга қайтишига сира йўл қўя олмаймиз. Шу боис биз бундай босқинчилик ҳаракатларини қоралаймиз ҳамда ўз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга интилаётган барча халқларнинг жасоратини эътироф этамиз”, дейиладиАҚШ элчихонаси баёнотида.

АҚШ дипломатик миссияси маълумотиларига кўра, Иккинчи жаҳон урушида 530 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШ, Буюк Британия ва бошқа иттифоқчи давлатлар билан биргаликда фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган.

“Бугун биз зулмга қарши курашда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муштарак тарихни ёдга оламиз. Ғурурли мустақил Ўзбекистон халқига эса куч-қувват, соғлик, тинчлик ва фаровонлик тилаймиз”, дейилади расмий эълонда.

Россия Президенти Владимир Путин ҳам Ўзбекистон халқини Россияда Ғалаба куни сифатида нишонланадиган Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади.

“77 йил аввал фронт аскарлари ва партизанларининг жасорати ва қаҳрамонлиги, фронт ишчиларининг матонати ва фидойилиги туфайли Европани қулга айлантирмоқчи бўлган, ўн миллионлаб одамларга оғриқ ва изтироб олиб келган фашизм мағлуб этилди. Умумий ғалаба ҳаётимиз ва эркинлигимиз кафолатига айланди”, деган Россия раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати Путиннинг табриги ҳақида қисқача хабар берди. Президент Мирзиёевнинг Москвага табрик йўллагани ҳақида хабарлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг