“АҚШнинг укалари билан фақат қурол орқали гаплашиш мумкин”. “Ҳизбуллоҳ” Эронни олқишлади 

Олам

image

Ироқнинг "Катаиб Ҳизбуллоҳ" шиа қуролли гуруҳи Эроннинг Исроилга қарши жазо амалиётини олқишлаб, АҚШ ва унинг вассаллари билан бошқача тилда гаплашиб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.

"Ушбу операция душманнинг тажовузкорлигини тийиб қўйиш ечимидир. АҚШ ва унинг вассалларини турли халқларга қарши жиноятини тўхтатишга қанча чақирмайлик фойдаси йўқ. Улар "қурол тили"дан бошқасини тушунмайди”, дейилади гуруҳ баёнотида.

Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви

1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.

Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.

Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.

Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Ироқ "Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг