АҚШнинг собиқ вице-президенти вафот этди 

Олам 3635
image
-

АҚШнинг собиқ вице-президенти Уолтер Мондейл вафот этди. Бу ҳақда "Axios" хабар берган.  

Мондейл АҚШнинг 39-Президенти Жимми Картер маъмуриятида вице-президент бўлган. 

У 93 ёшида ёруғ оламни тарк этди. Сиёсатчининг ўлими сабаби айтилмаган. 

Порталнинг таъкидлашича, Мондейл АҚШда вице-президентнинг ролини "ўзгартира олган". У Президент Картернинг муҳим учрашувларида қатнашган ва ташқи сиёсатда фаол роль ўйнаган. 

Мондейл АҚШ Демократик партиясининг аъзоси бўлган. 

У 1977 йилдан 1981 йилгача вице-президент сифатида фаолият олиб борган. 

1984 йилда у Демократик партиядан президентликка номзод сифатида кўрсатилган, аммо сайловда Рональд Рейганга ютқазган. 

Мондейл 1993 йилдан 1996 йилгача АҚШнинг Япониядаги элчиси бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 3
Теглар
t
×