АҚШнинг собиқ Президенти шифохонага ётқизилди
Олам
−
15 Октябрь 2021
8697АҚШнинг собиқ Президенти Билл Клинтон қонида заҳарланиш аниқлангани сабабли Калифорния штатида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.
Телеканал маълумотига кўра, дастлаб собиқ Президентнинг бовул қилиш йўлларига инфекция тушган, кейин қон айланиш тизимига ўтган. Касаллик эрта босқичда аниқлангани Клинтоннинг жонига оро кирган. Бу даврда организм муолажаларга яхши жавоб бериши айтилмоқда.
Ўз навбатида, Клинтоннинг вакили Анхел Уренья икки кундан буён шифохонада ётган 75 ёшли собиқ америкалик раҳбарнинг аҳволи яхшиланаётганини маълум қилди.
“Клинтон сешанба куни кечқурун Калифорния университети тиббиёт марказига коронавирус билан боғлиқ бўлмаган инфекцияни даволаш учун ётқизилди. У соғаймоқда, кайфияти яхши ва ажойиб тиббий ғамхўрлик учун шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа ходимлардан миннатдор”, деган Уренья.
Маълумот учун, Билл Клинтон АҚШнинг 42-Президенти (1993-2001). У Американинг энг машҳур етакчиларидан бўлган. Бошқарувининг сўнггида уни қўллаш даражаси 66 фоизни ташкил қилган.