АҚШнинг жанубий штатларидаги миллионлаб аҳоли ноодатий совуқ об-ҳаво туфайли электрсиз қолди. Энг кўп зарарни Техас штати кўрди.
Мамлакатдаги электр таъминотидаги узилишларни кузатиб борадиган poweroutage.us сайтига кўра, ҳозирда АҚШда 4 миллиондан ортиқ киши электр энергиясиз қолган бўлса, шундан 3,6 миллиондан ортиғи Техас аҳолиси ҳисобланади.
Об-ҳаво, шунингдек, 400 минг дозали COVID-19 вакцинасини етказиб беришни ҳам тўхтатган, уларнинг келиши камида шу ҳафтанинг чоршанба кунигача қолдирган.
Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб 3000 дан ортиқ рейслар кечиктирилган. Уларнинг ҳам ярмидан кўпи Техас штатига тўғри келган.