АҚШнинг махфий ҳужжатларини ошкор қилишда гумонланаётган шахс қўлга олинди
Олам
−
14 Апрель 2023
8166АҚШнинг махфий ҳужжатларини ошкор қилишда гумонланаётган 21 ёшли Жек Тейшейра мамлакат Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан ҳибсга олинди. Бу хабарни адлия вазири – АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд ҳам тасдиқлади.
“Бугун, 14 апрель куни АҚШ миллий мудофаасига оид махфий маълумотларни рухсатсиз олиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича тергов ўтказилаётгани муносабати билан Жек Дуглас Тейшейра ҳибсга олинди”, дейди у.
Тейшейрага нисбатан бугун Массачусетс штати судида суд бўлиб ўтиши кутилмоқда. ФҚБ ҳибсга олинган шахснинг уйида тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Маълумот учун, йигит Миллий гвардия ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилади. У 2019 йил АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида алоқа соҳасида ҳарбий хизмат ўтаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Украина, Яқин Шарқ ва Хитойга нисбатан сиёсатининг асл сабабларини очиб берувчи жами юзга яқин махфий ҳужжатлар интернетга сиздирилган эди. Махфий файлларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тармоғини яратиш режаси ҳам бўлган. Шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Киевга қарши ҳужумга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам берилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам очиқланган. Ҳужжатларда кутилаётган қурол-яроғ етказиб бериш жадваллари, қўшинлар ва батальон кучлари фотосуратлари мавжуд бўлган. Кейинчалик, мазкур ҳужжатлар тарқалиши ортида Россия турган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь