АҚШнинг икки штати Байденни судга берди

Олам

image

Миссури ва Луизиана штатлари Америка Президенти Жо Байден, шунингдек, АҚШ маъмуриятининг бир қанча вакилларини йирик ижтимоий тармоқларга цензура ўтказиш ва бир қатор мавзулар бўйича маълумот бермаслик учун “босим ва тил бириктириш”да айблаб, судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берган.

Таъкидланишича, икки республикачи штатнинг бош прокурорлари кеча, 5 май куни Луизиананинг Ғарбий округи федерал судига қўшма даъво аризаси билан мурожаат қилган. 

Қайд этилишича, айбланувчилар қаторида Байденнинг Матбуот котиби Жен Псаки, АҚШ Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи ҳамда АҚШ маъмуриятининг бошқа бир қанча юқори мартабали вакиллари ҳам бор. 

Ҳужжат матнида айтилишича, айбланувчилар “дезинформацияга қарши кураш баҳонасида” интернет гигантлари, хусусан, Twitter, YouTube ва Meta билан Байденнинг ўғли иши, коронавируснинг келиб чиқиши ва почта орқали овоз бериш каби мавзуларни цензура қилиш учун ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Байден

Баҳолаганлар

699

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг