АҚШнинг биринчи хоними эри ва ўғли билан коронавирусни қандай енггани ҳақида гапирди
Олам
−
15 Октябрь 2020
8378АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп коронавирусдан қандай тузалгани билан ўртоқлашди. Унинг ёзганлари Оқ уй сайтида чиқарилди.
"Икки ҳафта олдин менга ҳам мамлакатимиз ва дунёнинг кўплаб аҳолисига қўйилаётган ташхис қўйилди. СОVID-19га топширган тестимда мусбат натижа аниқланди", деб ёзган Мелания Трамп.
Унинг таъкидлашича, вирус эри (АҚШ Президенти Дональд Трамп) ва 14 ёшли ўғли Бэрронда ҳам аниқланган. Улар бир-бирларига ғамхўрлик кўрсатиб, бир-бирларини қўллаб ушбу синовдан ўтишга муваффақ бўлишган.
АҚШ биринчи хонимининг сўзларига кўра, касаллик давомида унда бош оғриғи, қаттиқ чарчоқ, танада оғриқ ва йўтал кузатилган. У соғлом овқатлар ва кўплаб витаминлар қабул қилиб даволанган.
Мелания Трамп, шунингдек, барча шифокорларга миннатдорлик изҳор этган. Дунё коронавирус билан кураша олишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва унинг рафиқасида 2 октябрга ўтар кечаси коронавирус аниқланган эди.
Маълумот учун, АҚШ коронавирус тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Касаллик юқтирганлар сони 8 миллионга яқинлашмоқда. 217 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Дунёда эса коронавирусга чалинганлар сони 38 миллиондан ошган. Вафот этганлар сони 1 миллиондан ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь