АҚШнинг Афғонистонга ҳужумида ИШИДнинг икки етакчиси ўлдирилди. “Толибон” Вашингтондан норози
Олам
−
29 Август 2021
17460Аввалроқ, АҚШ Афғонистон пойтахти Қобул аэропортида уюштирилган қатор портлашлардан кейин мамлакатнинг Нангарҳар вилоятида жойлашган ИШИД жангариларига ҳаводан зарба бергани хабар қилинганди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳужум натижасида “Хуросон ислом давлати” террорчилик гуруҳининг (ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси) икки нафар юқори мартабали аъзоси йўқ қилинган.
“Янги келган маълумотларга кўра, [ҳужум натижасида] ИШИДнинг икки нафар юқори мартабали вакили йўқ қилинди, яна бири жароҳатланди. Фуқаролар орасидаги йўқотишлар ҳақида маълумотга эга эмасмиз”, деган Қобулдаги эвакуация жараёнида логистика масаласига жавобгар Хэнк Тейлор.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирби АҚШ ҳужум ҳақида “Толибон”ни огоҳлантирмаганини қўшимча қилган.
Ўз навбатида, “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид АҚШнинг ҳужумига муносабат билдириб, бу ҳаракатни Афғонистон ҳудудига ҳужум, деб баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳаво ҳужуми жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида содир бўлган терактдан сўнг уюштирилган, унда 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди.
Шу билан бирга, Пентагон амалга оширилган операция теракт экани ҳақида маълумот бермаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь