АҚШнинг Афғонистондаги авиабазасига ракета ҳужуми уюштирилди

Олам

image

АҚШнинг Афғонистондаги йирик авиабазаси – Баграм аэродромига бугун, 19 декабрь куни эрта тонгда тўртта ракета келиб урилган, аммо ҳозирча расмийлар ҳодиса оқиатида юзага келган талофатлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Ракеталар марказий Парван вилояти Баграм туманидаги Қаландархил қишлоғидан отилган.

“Парван вилоятининг Қаландархил ҳудудидан ракеталар Баграм аэродромига қарата отилган”, дейди Парван губернаторининг матбуот котиби Воҳида Шаҳкар.

Баграм тумани ҳокими Абдул Шакур Қудосининг айтишича, ҳодиса бугун, 19 декабрь куни эрталаб соат 6:30 лар атрофида содир бўлган.

Унинг сўзларига кўра, 10 та БМ-12 ракетаси Қаландархил ҳудудидаги кичик юк машинасига жойлаштирилган. Ҳокимнинг қўшимча қилишича, ракеталарнинг тўрттаси отилган, яна олтитаси полиция томонидан тўхтатилган.

Хабарга кўра, расмийларда ракета ҳужуми оқибатида базага етказилган зарар ҳақида батафсил маълумот йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг