АҚШнинг 5 та штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
06 Январь
6620АҚШнинг Кентукки, Виржиния, Канзас, Арканзас ва Миссури штатларида кучли қор, ёмғир, музлаш ва момақалдироқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда “Sky news” хабар берди.
Қайд этилишича, 30 та штатдаги аҳолига бўронлардан ҳушёр туриш ва уйда қолиш тавсия этилган. Канзас, Арканзас, Кентукки ва Вирджиния штатларида қутб уюрмаси томонидан бошқариладиган бўрон шарққа ҳаракатлангани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Маълумот учун, қутб уюрмаси - бу Ернинг икки қутбли минтақасининг ҳар бири атрофида ғилдирак каби айланадиган паст босимли совуқ ҳаво ҳудудидир. Баъзан Арктикада қутб уюрмаси тебранади ва жанубга силжиб, Шимолий Американинг баъзи қисмларини совуқ ҳарорат билан қоплайди.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб 1500 га яқин рейс бекор қилиниб, 2000 та рейс кечиктирилган. Бундан ташқари, бир неча поезд рейслари бекор қилинган. Оғир қиш шароити бутун мамлакат бўйлаб 62 миллион кишига таъсир қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 9 октябрь куни Флорида штатига “Милтон” тўфони ёпирилганди. Унинг максимал тезлиги соатига 160 километрдан ошди. У 125 га яқин уйни вайрон қилди ва электр таъминотида кенг миқёсда узилишларга сабаб бўлди, 2,6 миллиондан ортиқ одам электр энергиясиз қолди. Табиий офат арафасида 5 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган. “Милтон” тўфонидан кўрилган зарар тахминий ҳисоб-китобларга кўра 50 миллиард долларга баҳоланди.
Маъруфалиева Моҳимбегим
LiveБарчаси
07 Январь