АҚШни Совет Иттифоқининг тақдири кутиб турибди – эксперт

Олам

image
Қуръондаги ҳақиқат ёхуд Жорж Флойд эмас, АҚШнинг дунёда устунлигига жаноза ўқиляпти north_east

Қуръондаги ҳақиқат ёхуд Жорж Флойд эмас, АҚШнинг дунёда устунлигига жаноза ўқиляпти

Француз таҳлилчиси Николас Бавре Дональд Трамп туфайли АҚШнинг келажаги худди Совет Иттифоқи каби бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда "Le Figaro" нашри хабар берди.

Бавре Америка Президентининг сиёсатини "ўз жонига қасд қилиш" деб атади. Унинг айтишича, Трампнинг сиёсати Қўшма Штатларни фуқаролар уруши муҳитига солмоқда. Унинг фикрига кўра, ҳозирги вақтда 4 та инқироз мамлакатни жарга судрамоқда.

Биринчидан, 110 минг одамни ўлимига сабаб бўлган коронавирус пандемияси. Касаллик мамлакатдаги ҳаёт тарзини издан чиқарди. Одамларни агрессивлаштирди. Француз таҳлилчиси коронавирусни Америка учун янги Перл-Харбор деб атади.

Иккинчидан, АҚШда коронавируснинг тарқалиши оқибатлари кенг кўламли турғунликка олиб келди. Касаллик 3 ой ичида 45 миллион америкаликни ишсиз қолдирган. Экспертлар мамлакат ЯИМ 6,5 фоизга тушишини тахмин қилмоқда.

Учинчидан, Жорж Флойднинг ўлимидан кейинги мамлакатдаги нотинчликлар. Тинч намойишларни тартибсизликка айланиши натижасида шаҳарлар вайрон бўлмоқда. Жиноят ва қотиллик сони кескин ўсган. Бу нарса фуқаролар уруши эҳтимолини оширади. Мамлакат ҳақиқий хаосга юз тутди

Тўртинчидан, Трампнинг бошқаруви. Бавренинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг қуролли кучлар томонидан тартибсизликларни бостириш учун 1807 йилги қонунга мурожаат қилиш нияти бор. Француз журналистининг сўзларига кўра, Америка Президентининг қилмишлари амалдаги тизим ва қонун устуворлиги тамойилларига зиддир. Шунга қарамай, Бавренинг таъкидлашича, Трампнинг ҳаракатлари уни иккинчи марта Президентлик курсида қолиш имкониятидан маҳрум қилмайди.

Маълумот учун, Совет иттифоқи ҳам парчаланишдан аввал худди АҚШдек ҳам сиёсий ҳам иқтисодий жиҳатдан инқирозга учраган эди. Ички инқирозни бошидан кечирар экан, совет ҳукумати "иттифоқдош"ларини бошқаролмай қолди. 1991 йилга келиб эса бу давлатнинг ўрнига 15 мустақил Республика пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Совет Иттифоқи

Баҳолаганлар

722

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг