АҚШга жавоб: Песков Путин пулларини қаерда сақлашини маълум қилди

Олам

image

АҚШнинг россиялик юқори мартабали амалдорларнинг активларини музлатиш ҳақидаги таҳдидлари улар учун оғриқли эмас, балки сиёсий жиҳатдан бузғунчи фикрдир. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.  

АҚШда “Путин активлари”ни музлатиш ҳақидаги чақириқларга Песков Президент ҳалигача пуллари сақланадиган “Россия” банкидаги ҳисоб рақамидан маошини олиш учун фойдаланишини тасдиқлаган.

“Россия қонунчилиги амалдорларга хориж активларига эга бўлишни аллақачон тақиқлаган, шунинг учун АҚШ санкциялари маъносиздир. Ушбу мавзуни унчалик билмаган АҚШ конгрессменлари ва сенаторлари Россия раҳбарияти вакилларининг активлари, банк ҳисоблари, кўчмас мулклари ва бошқаларни музлатиш ҳақида гапиришади, аммо бу, афтидан, уларда етарлича мутахассис билимлари йўқлиги билан боғлиқ. Гап шундаки, қонунимизга кўра, бу анча вақт олдин олий раҳбарият вакиллари ва мансабдор шахслар учун тақиқланган”, дея тушунтирган у. 

Маълумот ўрнида, асосий акциядори тадбиркор Юрий Ковальчук бўлган “Россия” банки 2014 йилда, Қрим аннексия қилинганидан кейин санкциялар остида қолган. Ўшанда Владимир Путин ушбу банкда ҳисоб очишга ваъда берган. 2019 йилда Песков Президент Владимир Путин маоши ва ҳарбий пенсиясини “Россия” банк картасига ўтказишни буюрганини тасдиқлаган. 

Украинада вазият кескинлашган тақдирда Россия раҳбариятига, шу жумладан Путинга нисбатан АҚШ томонидан чекловлар жорий этилиши Демократлар ва Республикачилар конгрессменлари томонидан алоҳида тайёрланган иккита қонун лойиҳасида назарда тутилган. 

Шунингдек, АҚШ Президенти Жо Байден агар Россия Федерацияси Украинага бостириб кирса, Вашингтон Россия етакчиси Владимир Путинга қарши санкциялар жорий этишини истисно қилмаслигини айтганди.  

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Песков

Баҳолаганлар

720

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг