АҚШга унчалик қарам эмасмиз – Зеленский Украина ва Афғонистонни солиштирмасликка чақирди

Олам 3855
image

Украина раҳбари Владимир Зеленский АҚШ Украинадаги “иштирокини кучайтириши” кераклигини айтди. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида гапирган. 

Бундан ташқари, Зеленский Вашингтондан олинган ёрдам миқдори бўйича Афғонистон пойтахти Қобул билан Киевни солиштирмасликка чақирган. 

“Менимча, биз Украина ва Афғонистонни солиштира олмаймиз. Биз АҚШга унчалик қарам эмасмиз”, деган давлат раҳбари ва унинг мамлакати бир неча кун ичида қўлга олинмаслигини қўшимча қилган. 

Украина Президентига кўра, Америка Президенти Жо Байден Вашингтондаги учрашувда Киевнинг Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш истагини қўллаб-қувватлаган. Шу билан бирга, Байден “бу қарор бутунлай АҚШга боғлиқ эмаслигини” тушунтирган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Зеленский Жо Байден билан Оқ уйда музокара ўтказганди.   

АҚШ Киевга қўшимча 60 миллион долларлик хавфсизлик ёрдами, шу жумладан ҳарбий ракеталар, Javelin танкга қарши тизимлари ва мудофаа тизимлари, шунингдек Украина шарқидаги Россия билан зиддиятдан зарар кўрган одамларни қўллаб-қувватлаш учун 45 миллион долларлик гуманитар ёрдам тақдим этиши айтилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×