АҚШдаги тартибсизликлар пайтида 68 киши ҳибсга олинди

Олам

image

АҚШ пойтахти Вашингтондаги тартибсизликлар туфайли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 68 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида пойтахт полицияси бошлиғи Роберт Конти маълум қилди.

Конти 68 киши ҳибсга олинганини айтди. Улар орасида 60 эркак ва 8 аёл бор. Бу ҳибслар 6 январь оқшомидан 7 январь тонгигача амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.

Вазият жиддий тус олганидан сўнг, Трамп ўз тарафдорларини қонунни бузмасликка, тинчликни сақлашга чақирди. Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШдаги тўполон

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг