АҚШдаги талабалар намойишларида 900 киши, жумладан президентликка номзод ҳам ҳибсга олинди
Олам
−
29 Апрель
5683Америка университетларида Исроил ва Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишлар давом этмоқда. Жами 900 киши, жумладан Яшиллар партиясидан президентликка номзод Жилл Штайн ҳам ҳибсга олинди. Фаластин ва Исроил тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар қилди.
Қайд этилишича, бу сўнгги йиллардаги талабалар фаоллигига полициянинг энг кучли муносабати. Газета суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, бу ҳуқуқ-тартибот идоралари учун кўплаб муаммолар туғдиради.
“Reuters” хабарига кўра, мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари давом этмоқда. Ҳибсга олишлар тез-тез бўлиб, Калифорния университетида Исроил ва Фаластин тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бошланган. Олийгоҳ расмийларининг таъкидлашича, айрим намойишчилар алоҳида гуруҳлари учун ўрнатилган тўсиқни бузиб ўтганларида вазият ёмонлашган. Фаоллар бир-бирини туртиб, шиорлар ва ҳақоратларни айтмоқда, намойишчилар бир-бирларига зарба бериш ҳолатлари ҳам қайд этилди.
Жилл Стейн Сент-Луисдаги Вашингтон университетида ҳибсга олинган. У университетнинг Ғазодаги урушга алоқадорлигига қарши норозиликни қўллаб-қувватлаш учун келган.
WP маълумотларига кўра, айрим намойишлар тинч, бошқалари эса намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар билан кечмоқда. Баъзи университетлар нафрат нутқи, антисемитизм ва зўравонлик ҳақидаги кўплаб хабарлар ортидан полиция ёрдамига мурожаат қилди. Айрим университетларда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари кимёвий моддалар ва шовқинни тўхтатувчи қурол ишлатилгани ҳақида хабар берди.
Қўшма Штатларда Исроилга ёрдам етказиб берилиши маъқуллангани ортидан норозилик намойишлари кучайди. Намойишлар тўлқини 18 апрель куни полиция Нью-Йоркдаги Колумбия университети ҳудудидаги чодир лагерини тарқатиб юбораётган 100 дан ортиқ одамни ҳибсга олганидан кейин содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 апрель куни “The New York Times” газетаси 700 дан ортиқ киши талабалар намойишлари сабабли қўлга олинганини хабар қилганди.
LiveБарчаси