АҚШ университетларидаги намойишлар туфайли 700 дан ортиқ талаба ҳибсга олинди
Олам
−
28 Апрель
3657Фаластинни қўллаб-қувватлаган талабалар намойишлари АҚШда 700 дан ортиқ одамнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, 18 апрель куни Нью-Йоркдаги Колумбия университети ҳудудида чодир лагери қурган ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари ўтказган талабаларни тарқатиб юбориш вақтида 108 киши полиция томонидан ҳибсга олинган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Бостондаги (Массачусетс штати) Эмерсон университети университети ҳудудидаги чодир лагерини тугатиш пайтида 118 киши, Бостонда жойлашган Шимоли-шарқий университетда 102 киши, Лос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния университетида 93 киши, Техас университети, Блумингтондаги Индиана университети, Атлантадаги Эмори университети ва Аризона штат университетида ўнлаб талабалар ҳибсга олинган.
Ҳибсга олишлар Принстон, Йель, Нью-Йорк университетлари, Миннесота университети ва Огайо штати университетларига ҳам таъсир кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтонда юзлаб намойишчилар Жорж Вашингтон университети олдида йиғилиб, университетларни Исроил билан алоқаси бўлган компанияларга сармоя киритишдан воз кечишга ва фаластинликларни қўллаб-қувватлаган талабаларга нисбатан интизомий айбловларни олиб ташлашга чақирганди.
LiveБарчаси