АҚШда талабалар Исроилга қарши оёққа турди (фоторепортаж)
Олам
−
27 Апрель
8370АҚШда университет раҳбариятининг босими ва ҳибсга олишларга қарамай, Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига қарши намойишни тўхтатишдан бош тортган Колумбия университети талабаларининг норозилик намойишлари бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Турли коллежлар талабалари ҳам шундай намойишлар уюштирмоқда.
25 апрель куни Нью-Жерсидаги Принстон университети талабалари норозилик лагерини ташкил қила бошлаганда, охирги воқеалардан бирида полиция аралашди. Гарвард университети, Тафтс университети ва Массачусетс технология институти талабалари ҳам шундай лагерлар ташкил қилган.
Вашингтонда юзлаб намойишчилар Жорж Вашингтон университети олдида йиғилиб, университетларни Исроил билан алоқаси бўлган компанияларга сармоя киритишдан воз кечишга ва фаластинликларни қўллаб-қувватлаган талабаларга нисбатан интизомий айбловларни олиб ташлашга чақиришди.
Намойишни Жорж Вашингтон университети, Жоржтаун университети ва минтақадаги бошқа таълим муассасалари талабалари ташкил қилган. Ўтган ҳафтада полиция 100 дан ортиқ талабани ҳибсга олганди.
LiveБарчаси