АҚШдаги сайловлардан бир кун олдин Ерга астероид қулаши мумкин

Олам 11352
image
АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларидан бир кун олдин Ерга астероид қулаши мумкин. Бу ҳақда америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган
 
Астрофизикнинг айтишига қараганда, астероид музлатгич катталигида бўлади. Таъкидланганидек, 2018VP1 астероиди соатига 40,2 минг кмдан юқорироқ тезликда сайёрамиз томон ҳаракатланмоқда. 
 
“У Ер билан президент сайловларидан бир кун олдин – 2 ноябрда тўқнашиши мумкин”, деб ёзган Нил Деграсс Тайсон.
 
Астрофизик Тайсоннинг таъкидлашича, бундай ўлчамдаги астероид Ерга катта зиён етказмайди.
 
“Агар қиёмат қойим 2020 йилда юз бергудек бўлса, бу фазо айби билан бўлмайди”, деган олим.
 
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.
 
Амалдаги Президент республикачи Дональд Трампга демократ Жозеф Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 681
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×