АҚШдаги отишмада 7 киши ўлдирилди
Олам
−
05 Июнь 2020
84724 июнь куни кечқурун АҚШнинг Алабама штатидаги Морган округида етти киши отишма қурбонига айланди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, полицияга ўқ овози эшитилгани ҳақида маълумот келиб тушган. Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари белгиланган манзилга етиб келишган. Воқеа жойида улар етти кишининг мурдасини топишган.
Маҳаллий шериф идорасининг вакили Майк Сваффорднинг маълум қилишича, жиноятчи отишма жойидан қочиб кетган. "Биз унинг жиноят содир бўлган жойни тарк этганига ишонамиз. Кимдир уйга кириб, бу ваҳшийликни содир этган ва кейин ғойиб бўлган", деди у. Гумонланувчининг шахси ҳозирча аниқланмаган. Полиция, шунингдек, қотиллар бир неча нафар бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.
Сваффорднинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойига келганида, ётоқхоналардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас, аммо полиция буни қотиллик сабаби сифатида кўрмаяпти.
LiveБарчаси