АҚШдаги намойишларни бостиришда ҳарбийлар сони ортиб бормоқда – CNN

Олам 5524
image

Қўшма Штатлардаги норозилик намойишлари фонида мамлакат Миллий гвардияси тартибсизликларни тарқатиб юборган шаҳарларда ўз иштирокини оширмоқда. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Канал берган маълумотларга кўра, 6 июнь куни 32 штатда ва Колумбия округида 3 200 ҳарбий иштирок этгани ҳисоб-китоб қилиб чиқилган.

Бундан ташқари, 4 июнь кунидан бошлаб шаҳарлардаги қоровуллар сони 41,5 минг кишига оширилди. Шунингдек, Миллий гвардия кучлари ўзларининг иштирокини 33 штатгача кенгайтирди.

ОАВ, шунингдек, Вашингтонда 5,1 мингга яқин ҳарбий хизмат қилаётганини, шу жумладан, 1,2 минг киши Вашингтондан, қолганлари бошқа штатлардан эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афро-америкалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
Теглар
t
×