АҚШдаги автоҳалокатда ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Олам
−
24 Июль
19993АҚШдаги I-10 автомагистраль йўлида ҳаракатланаётган 18 ғилдиракли юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради ва оқибатда ўзбекистонлик 38 ёшли ҳайдовчи Жамолиддин Тоҳиров ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
“Жамол ака қариндошим. Ватанга қайтмоқчи эди, август-сентябрь ойларида қайтишни режалаштираётганди. Ўзбекистонга қайтиб бувимни дуоларини олиб келаман, деб юрганди. Ҳар куни гаплашардик, лекин сўнгги 2-3 кун алоқа қилмадик”, дейди QALAMPIR.UZ билан суҳбатда бўлган марҳумнинг қариндоши.
Воқеа 22 июль соат 8:30 атрофида содир бўлган. 2022 йилги Freightliner Semi Traktor I-10 автомагистрали Шарқий йўлидаги Highland Road чиқиш рампаси яқинида ҳаракатланаётган бўлган. Юк машинаси ички бетон тўсиққа бориб урилган. Йўл камераларига 18 ғилдиракли автомобиль магистралнинг бир қисмида осилиб турганининг тасвирлари тушиб қолган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи машинадан чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь