АҚШда ёғган кучли қор сабабли фавқулодда вазият жорий этилди

Олам

image

Кучли қор ёғиши муносабати билан АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги 14 та округда фавқулодда вазият жорий этилди.

Йўллар музлагани натижасида юз берган бахтсиз ҳодисалар тахминан тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Бир нечта ҳудудларнинг транспорт тизими фаолияти тўхтатилган. Пенсильвания штатидаги йўллар яхмалакка айланган. 

Бир нечта штатлар маъмурияти зарур бўлмаганда автомобиллардан фойдаланмасликни сўраган. Нью-Жерси штатида автобус ва поезд қатнови тўхтатилган, бу эса коронавирусга қарши вакцинани етказиб бериш ва тарқатишни секинлаштиради. 

Қайд этилишича, АҚШ шарқида ўтиб бораётган ҳафта мобайнида бир ойлик меъёрдан кўпроқ ёғингарчилик кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ қор

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг