АҚШда ёғган кучли қор сабабли фавқулодда вазият жорий этилди
Олам
−
19 Декабрь 2020
5071Кучли қор ёғиши муносабати билан АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги 14 та округда фавқулодда вазият жорий этилди.
Йўллар музлагани натижасида юз берган бахтсиз ҳодисалар тахминан тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Бир нечта ҳудудларнинг транспорт тизими фаолияти тўхтатилган. Пенсильвания штатидаги йўллар яхмалакка айланган.
Бир нечта штатлар маъмурияти зарур бўлмаганда автомобиллардан фойдаланмасликни сўраган. Нью-Жерси штатида автобус ва поезд қатнови тўхтатилган, бу эса коронавирусга қарши вакцинани етказиб бериш ва тарқатишни секинлаштиради.
Қайд этилишича, АҚШ шарқида ўтиб бораётган ҳафта мобайнида бир ойлик меъёрдан кўпроқ ёғингарчилик кузатилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023