АҚШда ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқловчи далил топилмади
Олам
−
09 Март
6106Пентагон ўзга сайёраликлар мавжудлиги ва АҚШ ҳукуматининг улар билан ўзаро алоқаси ҳақида ҳеч қандай далил топмади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Конгресс номидан тайёрланган 63 саҳифалик ҳисоботда айтилишича, 1960 йиллардан бери одамлар Америка разведка самолётлари ва дронларини ўзга сайёраликлар ёки номаълум аномал ҳодисалар учун синовдан ўтказишда хато қилишган.
Пентагон матбуот котиби Патрик Райдерга кўра, расмийлар ҳисоботга очиқ фикр билан муносабатда бўлган, лекин шунчаки ўзга сайёраликлар ва махфий ҳукумат дастурлари мавжудлигига далил топа олмаган.
"Барча таснифлаш даражаларида олиб борилган тергов ҳаракатлари шуни кўрсатдики, кўришларнинг аксарияти умумий объектлар, ҳодисалар ва нотўғри идентификация натижасидир", дейди Райдер.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили АҚШ разведка хизматининг собиқ ходими Дэвид Граш Конгрессдаги тингловда АҚШ ўнлаб йиллар давомида ердан ташқаридаги ҳаёт шакллари ҳамда технологияларини аниқлаш ва ўрганиш бўйича ўта махфий дастурларни яшириб келган бўлиши мумкинлигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Америка расмийларида нафақат ўзга сайёралик космик кемаларнинг вайроналари, балки ўзга сайёраликларнинг қолдиқлари ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь