АҚШда сайёҳлар учун ПЗР тест топшириш талаби бекор қилинмоқда
Олам
−
11 Июнь 2022
4384АҚШ маъмурияти мамлакатга кирувчи сайёҳлар учун мажбурий ПЗР тест топшириш талаби бекор қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда “The Hill” нашри хабар берди.
“АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари илмий далилларга асосланиб, бу талаб энди керак эмаслигини аниқлади”, дега АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали расмийси.
Шу билан бирга, у эпидемиологик вазият кескин ёмонлашган тақдирда талаб қайтарилиши мумкинлигини таъкидлаган. Тестларни бекор қилишни Америка сайёҳлик саноати вакиллари сўраган.
“Бугун АҚШда ҳаво қатновини ва халқаро саёҳатни тиклаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди. Байден маъмуриятини бутун дунёдан сайёҳларни қайтариш ва АҚШ туризм индустриясининг тикланишини тезлаштирадиган бу ҳаракатлари учун мақташ керак”, деган АҚШ Саёҳат уюшмаси бош директори Рожер До.
Доунинг таъкидлашича, янги ҳисобот жўнашдан олдин мажбурий синов талабини бекор қилиш 2022 йил охиригача АҚШга қўшимча 5,4 миллион ташриф буюрувчини ва қўшимча 9 миллиард долларлик саёҳат харажатларини жалб қилиши мумкинлигини кўрсатган.
Мажбурий синов талаби 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12:01да расман бекор қилинади.
LiveБарчаси