АҚШда самолёт машиналарга урилиб, иккига бўлиниб кетди (видео)
Олам
−
10:52
3585АҚШнинг Техас штати Виктория шаҳрида кичик самолёт фавқулодда йўлга қўниши оқибатида учта автомобиль билан тўқнашди ва иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда полицияга таяниб, NBC News хабар берди.
“Техас жанубидаги кўчага кичик самолёт қўниб, учта машинага урилиши оқибатида тўрт киши яраланди. Улар шифохонага ётқизилди. Воқеа жойидан олинган суратларда самолёт иккига бўлиниб кетганини кўриш мумкин”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жабрланувчиларнинг уч нафари ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олган, тўртинчисининг жароҳати эса оғирроқ.
Маълумотларга кўра, учувчи самолётда ёлғиз бўлган. АҚШ Федерал авиация бошқармаси воқеа юзасидан тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида юк ташувчи самолёт икки қаватли тураржой биноси устига қулаб тушган эди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна бири шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси