АҚШда Россия ҳукуматини ағдариш стратегияси йўқ – Блинкен

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг Россияда тузумни ўзгартириш стратегияси йўқ. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 27 март куни Президент Жо Байденнинг Россия Президенти Владимир Путин ҳокимиятда қолмаслиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдириб, айтиб ўтди.

“Менимча, президент, Оқ уй кеча кечқурун баёнот берди, президент Путин Украинага ёки бошқа бировга қарши уруш олиб бориш ёки тажовуз қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтди.

Биласиз, биз ҳам бот-бот такрорлаганмиз, бизда Россия ёки бошқа бирор давлатда тузумни ўзгартириш стратегияси йўқ. Барчаси ўша давлат халқига боғлиқ”, дейди Блинкен Қуддусга ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида.

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Жо Байден Польшага сафари давомида сўзлаган нутқида Россия ҳеч қачон Украина устидан ғалаба қозонмаслиги ва Президент Владимир Путин ҳокимиятда қолмаслигини айтганди.

Шундан сўнг, АҚШ маъмурияти Жо Байденнинг Варшавадаги сўзларини тушунтириб, у Россияда ҳокимиятни ағдариш ниятида эмаслиги ҳақидаги баёнот билан чиққанди.

Кремль вакили Дмитрий Песков эса Байденнинг гапларига муносабат билдириб, Россияни ким бошқаришини АҚШ Президенти эмас, руслар ҳал қилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг