АҚШда ракета учирилганидан 2,5 дақиқа ўтиб, портлаб кетди (видео)

Олам 12797
image

Американинг Firefly Aerospace хусусий компаниясининг Alpha ракетаси АҚШда биринчи синов доирасида муваффақиятли учирилганидан бир неча дақиқа ўтиб портлади. Парвоз компания сайтида намойиш этилган.

Ракета Калифорния штатидаги Ванденберг авиабазаси жойлашган майдондан соат 21:59 (Тошкент вақти билан 3 сентябрь куни соат 06:59) да учирилган. Тахминан икки ярим дақиқадан сўнг, ўша пайтда товушдан юқори тезликда ҳаракатланаётган ракета ҳавода портлаган. 

“Alpha ракетаси биринчи босқичда аномалияни бошдан кечирди, бу эса қурилманинг йўқолишига олиб келди”, дейилган компания хабарида. 

Компания вакилларининг сўзларига кўра, ишга тушириш арафасида кутилмаган ҳолатлар юз берганда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган. 

Alpha тахминан 93 кг оғирликдаги юкни паст орбитага етказиб бериши режалаштирилган эди. Келгусида Firefly Aerospace ўз ракеталари ёрдамида тижорат асосида оғирлиги бир тонна ва 630 кг гача бўлган юкларни мос равишда 300 км ва 500 км баландликдаги орбиталарга чиқаришни режалаштирмоқда. 

Маълумот ўрнида, Firefly Space Systems компанияси 2014 йилда ҳозирги бош директори Томас Маркусик томонидан ташкил этилган. 2017 йилда банкрот бўлганидан сўнг, компанияни украиналик тадбиркор Максим Поляков фирмаси сотиб олган, шундан сўнг у Firefly Space деб номланган. Компаниянинг бош қароргоҳи Техас штатининг Остин шаҳрида жойлашган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 428
Рейтинг: 3
Теглар
t
×