АҚШда радиоактив фалокат содир бўлган АЭС қайта ишга туширилади
Олам
−
23 Сентябрь
2374Қўшма Штатларда 1979 йилда радиоактив фалокат содир бўлган Three Mile Island атом электр станциясидаги реакторлардан бири қайта ишга туширилади. АЭС энергияси учун мижоз Microsoft бўлиб, у маълумотлар марказларини кенгайтириш учун тобора кўпроқ яшил электр энергиясига муҳтож. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Constellation Energy’га тегишли Пенсильвания штатидаги машҳур Three Mile Island майдонидаги ядро реактори Microsoft компаниясининг сунъий интеллект операцияларини қувват билан таъминлайди. Бу борада компаниялар келишувга эришганидан буён АЭС беш йил ичида биринчи марта ишга туширилади.
1979 йил март ойида носоз клапан сабаб АЭСдаги сув совутгичининг бузилиши 2 блок реакторининг ҳаддан ташқари қизиб кетишига олиб келган. Оқибатда ушбу воқеа АҚШ тарихидаги энг жиддий ядровий парчаланиш ва радиация оқиш ҳудуди сифатида қайд қилинган. Орадан 40 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам, реактор ҳали ҳам фойдаланишдан чиқариш босқичида.
“Constellation Microsoft билан ўз тарихидаги энг йирик электр энергиясини сотиш шартномасини имзолади. Бунинг учун TMI Unit 1 қайта тикланади ва у ўнлаб йиллар давомида ишлайди. Бу тармоққа тахминан 835 мегаватт қувват қўшади, 3400 та тўғридан-тўғри ва билвосита иш ўринларини яратади ҳамда 3 миллиард доллардан ортиқ штат ва федерал солиқларни келтириб чиқаради”, дейилади хабарда.
Компаниянинг тушунтиришича, йигирма йиллик шартномага кўра, Constellation 2019 йилда иқтисодий сабабларга кўра тўхтатилган атом электр станциясининг биринчи блокини қайта ишга туширади.
Келишувга кўра, Microsoft Пенсильваниядаги маълумотлар маркази томонидан фойдаланиладиган энергия блогини карбонат ангидриддан ҳоли қилиш учун АЭС қувватидан фойдаланмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндияда 2026 йилга келиб, тахминан 100 минг йил давомида ишлатилган ядро ёқилғисини сақлайдиган дунёдаги биринчи ерости омбори ишга туширилиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси