АҚШда президентликка номзодлар яна биттага кўпайди
Олам
−
13 Март 2023
11018Кеча, 12 март куни АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси хабар берди.
“Мен Республикачилар партиясидан 2024 йилги президентликка номзодни сўзсиз ва чин юракдан қўллаб-қувватлайман. Агар бу мен бўлсам”, деган Майк Пенс.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрига белгиланган. Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ўз номзодини 2022 йил ноябрида эълон қилган эди. АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли ҳам Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётганини маълум қилган. Шунингдек, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан ўз номзодини кўрсатишини айтган. Амалдаги Президент Жо Байден ҳам қайта сайланишга умид қилаётганини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь