АҚШда поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетди
Олам
−
03 Апрель 2023 5313 1 дақиқа
АҚШнинг Монтана штатида пиво олиб кетаётган поезднинг 25 вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “NBC Montana” телеканали хабар берди.

“Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, атроф-муҳитга хавф йўқ”, дейилади хабарда.
Губернатор Грег Гианфорте содир бўлган воқеалар оқибатларини бартараф этиш учун давлат ресурсларини сафарбар қилишга тайёр эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида АҚШнинг Огайо штатида юк поездининг 50 вагони рельсдан чиқиб кетган, улардан 20 тасида хавфли моддалар бўлганди. Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши вакили Майкл Гремнинг сўзларига кўра, ёниб кетган вагонларнинг 14 тасида турли пластик маҳсулотларда ишлатиладиган винилхлорид бўлган.
Live
Барчаси