АҚШда намойишга чиққанлар устига машина ҳайдалди

Олам 6209
image

АҚШнинг Орегон штатидаги Портленд шаҳрида намойишчилар устига машина ҳайдалди. Оқибатда уч киши жабрланган. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси хабар бермоқда.

"Автомобиль бир нечта намойишчини уриб юборди ва қарама-қарши йўлга чиқиб, юқори тезликда қочиб кетди", дейилади баёнотда.

Хабар қилинишича, ҳодиса оқибатида уч киши енгил жароҳат олган, ҳайдовчи қўлга олинган.

Жорий йилнинг 7 июнь куни Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида намойишчилар устига машина ҳайдалган, шундан сўнг, ҳайдовчи машинадан тушиб, одамларга қарата ўт очганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 211
Рейтинг: 3
Теглар
t
×