АҚШда мактаб автобуси ағдарилиб кетди. Қурбон бор

Олам

image

Кеча, 17 апрель куни АҚШнинг Жанубий Каролина штатида мактаб автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, ўн саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа тушдан кейин Жанубий Каролинадаги Честер округининг Ричбург шаҳри яқинида содир бўлган. Пайн Ридж ўрта мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари экскурсиядан қайтаётган бўлган. 

“Автобус ичида 35 нафар ўқувчи ва учта катта ёшли одам бор эди”, дейилади хабарда.

Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 18 киши жароҳат олган, уларнинг баъзилари шифохонага ётқизилган. 

Штат расмийлари ҳодиса сабабларини текширишни давом эттирмоқда, фожиага олиб келган барча тафсилотларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

“Жанубий Каролина штати йўл патруль хизмати келажакда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеалар ривожини аниқлаш устида фаол иш олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг Турин шаҳридаги Витторио Венето майдони яқинида сайёҳлик автобуси По дарёсига тушиб кетганди. Транспорт воситаси деворни бузиб ўтиб, дарёга қулаган ва қисман сув остига чўккан.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мактаб автобуси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг