АҚШда маҳкум биринчи марта соф азот ёрдамида қатл қилинди
Олам
−
26 Январь
16046Кеча, 25 январь куни АҚШнинг Алабама штатидаги Атморе қамоқхонасида 58 ёшли қотил Кеннет Юджин Смитга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. Бу ҳақда штат бош прокурори Стив Маршалл маълум қилди.
Қатл маҳаллий вақт билан соат 19:56 да бошланган, ўлим 20:25 да содир бўлган.
АҚШ Олий суди икки кун аввал маҳкумнинг қатлини кечиктириш ҳақидаги илтимосини рад этган. Ўлимга ҳукм қилинган маҳбус АҚШ тарихида биринчи марта тоза газ ёрдамида ўлдирилди. Расмий тилда бу ўлим сабаби азотли гипоксия деб аталади.
АҚШнинг Алабама штати азот ёрдамида қатл қилишга рухсат берувчи учта штатдан биридир. Бу газ одамни нафас олиш қобилиятидан маҳрум қилади ва шу билан аста-секин бўғилиб қолади. Охирги марта 1999 йилда маҳбус газ билан қатл этилган эди. Ўша пайтда водород сияниди ва гидросиян кислотаси сифатида ҳам танилган гидросиянид ишлатилган.
Маълумот учун, Кеннет Смит 1989 йилда ўлимга ҳукм қилинган. Ўлим жазоси 2022 йилда ўлдирадиган инъекция йўли билан амалга оширилиши керак эди. Бироқ ўшанда қамоқхона ходимлари заҳарни жўнатиш учун унинг томирига игна кирита олмаган ва қатл қилиш учун белгиланган вақт тугаб қолган. Шундай қилиб, Смит АҚШда давлат икки марта қатл қилган кам сонли жиноятчилардан бирига айланди.
Ҳатто Смитнинг азот билан қатл этилишига тайёргарлик кўрилаётганда ҳам, бўлажак ҳаракатнинг ўзи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кескин танқидига сабаб бўлди. БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари комиссияси матбуот котиби Равина Шамдасани ўтган ҳафта “янги ва синовдан ўтмаган” қатл усулидан фойдаланишни қоралади. Халқаро ҳуқуққа кўра, бу "қийноққа солиш ёки ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи жазо ёки муомала" бўлиши мумкин.
Бундан фарқли ўлароқ, Алабама расмийлари азот газидан фойдаланиш "эҳтимол, ҳозиргача ишлаб чиқилган энг инсонпарвар қатл усули" ва бутун дунёда қўлланиладиган эвтаназия усулларига ўхшашлигини таъкидлади. Азот гази баъзан ҳайвонларни ўлдириш учун ишлатилади.
“Азот танага таъсир қилмайдиган бир қатор инерт газлардан бири бўлиб, шунчаки кислородни суюлтиради, уни барча тирик ҳужайраларда аста-секин алмаштиради”, дейди расмий.
LiveБарчаси