Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаси ракета зарбасига учради
Олам
−
26 Июль
7054Ироқ ғарбидаги америкалик ҳарбийлар жойлашган Айн ал-Ассад авиабазаси ракеталардан ўққа тутилди. Бу ҳақда “Shafaq news” портали хавфсизлик хизматидаги манбасига таяниб хабар берди.
Билдирилишича, базага камида иккита ракета учирилган, бироқ ишлатилган ракеталар тури номаълумлигича қолмоқда. Ҳужум ортида ким тургани ҳақида ҳам ҳозирча номаълум.
“Хавфсизлик хизматлари ракеталар қайси ҳудуддан учирилганини аниқлаш бўйича қидирув ишларини олиб бормоқда”, дея қўшимча қилди манба.
“Reuters”нинг манбаларига таяниб хабар беришича, иккита ракета база ичига, иккитаси эса унинг периметрига келиб тушган.
Америка расмийси “Al Arabiya News”га зарба фактини тасдиқлади, шунингдек, ҳеч қандай вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида хабар берилмаганини қўшимча қилди.
Маълумот учун, шу ой бошида “иккита учувчисиз учиш аппарати Ироқ ғарбидаги Ал-Анбар губернаторлигидаги Айн ал-Асад авиабазаси чеккасига зарба берганди”, унда ҳам эҳтимолий қурбонлар ёки моддий зарар ҳақида қўшимча маълумот берилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ ва Буюк Британия кучлари Ходайда халқаро аэропортига зарба берганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси