АҚШ ва Британия Ходайда халқаро аэропортига зарба берди – ОАВ
Олам
−
18 Июль
17254АҚШ ва Буюк Британия кучлари Ходайда халқаро аэропортига зарба берди. Бу ҳақда Яман ҳусийларига қарашли “Al Masirah” телеканали хабар берди.
Манбага кўра, Ходайда аэропорти уч марта зарбага учраган. АҚШ ва Буюк Британия бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.
Ходайда Яманнинг энг муҳим ҳудудларидан бири ҳисобланади, чунки у узоқ қирғоқ чизиғига, шунингдек, халқаро аэропортга ва учта муҳим портга эга.
Маълумот учун, 2023 йил 31 октябрдан бошлаб ҳусийлар Яман қирғоқлари яқинида Исроил билан боғлиқ бўлган тижорат кемаларини қўлга киритиб, уларга қарши дрон ва ракета ҳужумларини уюштирмоқда. Ҳусийлар ўз ҳаракатларини Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларига жавоб сифатида тушунтирмоқда.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси