АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 16 миллиондан ошди

Олам

image

Халқаро ташкилотлар, федераль ва маҳаллий ҳокимиятларнинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқадиган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланганлар сони 16 миллиондан ошди.

Маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён ва шу кунгача АҚШда 16 014 839 киши коронавирус билан касалланган. Инфекцияга чалинганлар сони бўйича Калифорния етакчи (1 535 962 ҳолат), ундан кейин Техас (1 395 889), Флорида (1 116 973), Иллинойс (841 688) ва Нью-Йорк (764 966) бормоқда. АҚШда коронавирус туфайли жами 297 501 киши вафот этди.

Айрим манбаларнинг хабар беришича, Қўшма Штатларда коронавирусдан вафот этган сони мамлакатнинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтидаги жанговар йўқотишларидан ҳам кўпроқдир. АҚШ Фахрийлар ишлари вазирлигининг маълумотларига кўра, уруш йилларидаги йўқотишлар ичида ҳалок бўлганлар сони 291 557 кишини ташкил этган.

Пандемия бошланганидан бери дунёда 71,5 миллионга яқин одам коронавирус билан касалланди. Беморлардан 1,6 миллиондан ортиғи вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ коронавирус

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг