АҚШда COVID-19 қурбонлари мамлакатнинг II Жаҳон урушидаги йўқотишларидан ошиб кетди

Олам

image

Пандемия бошланганидан буён Қўшма Штатларда 299 692 киши COVID-19 қурбонига айланди. Бу мамлакатнинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтидаги жанговар йўқотишларидан ҳам кўпроқдир, деб хабар беради “Business Insider”.

АҚШ Фахрийлар ишлари вазирлигининг маълумотларига кўра, уруш йилларидаги йўқотишлар ичида ҳалок бўлганлар сони 291 557 кишини ташкил этган, яна 113 842 нафари жанглардан ташқарида ҳалок бўлган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори Роберт Редфилд яқин икки-уч ой ичида коронавирус юқтирганлар сонининг кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Чоршанба куни Қўшма Штатлар коронавирус инфекциясидан ўлганлар сони бўйича янги кунлик рекорд ўрнатди (3054 киши). Таққослаш учун, 11 сентябрь воқеалари оқибатида тахминан 2,9 минг киши, Перл-Харборга қилинган ҳужум пайтида 2,4 минг киши ҳалок бўлган.

Озиқ-овқат ва дори-дармонларни бошқариш агентлиги мутахассислари Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 вакцинасини тасдиқлашни тавсия қилдилар. 

Pfizer’нинг маълум қилишича, эмлаш барча гуруҳларда – одамларнинг ёши, жинси ва ирқидан қатъий назар юқори даражада самара кўрсатган. Дори-дармонларни синовдан ўтказишнинг якуний босқичида унинг самарадорлик даражаси 90 дан 95% гача оширилган.

Маълумот учун, бугунги кунда АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда 16 миллион 39 393 киши коронавирус билан касалланган бўлса, шулардан 9 миллион 290 834 нафари бутунлай соғайган. Коронавирус оқибатида 299 692 киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони мамлакатнинг Биринчи жаҳон уруши вақтидаги йўқотишларидан ошиб кетгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг